Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шедевр гол! Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионатида майдон марказидан гол урди

Шедевр гол! Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионатида майдон марказидан гол урди

Футбол бўйича Қозоғистон Премьер Лигаси 4-тури доирасида «Ақтўбе» жамоаси 9 апрель, жума куни ўз майдонида «Ордабаси»ни қабул қилди.

Учрашувда томонлар 8 та гол уришга эришди. Шулардан 4 таси мезбонлар, яна 4 таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди. «Ақтўбе» сафида Игорь Сергеев, Еркебулан Нургалиев, Рифат Нурмугамет, Михал Ержабек, «Ордабаси» сафида эса Темирлан Ерланов, Жуан Пауло да Сильва (2 та) ва Сергей Хичниченко гол уришга эришди.

Гап шундаки, «Ақтўбе» сафида тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев мазкур баҳсда майдон марказидан ўта кучли зарба йўллаб гол уришга эришди. Футболчи майдонда 81 дақиқа ҳаракат қилди.

Игорь Сергеевнинг қойилмақом голи ва ўйиндаги барча голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Эслатиб ўтамиз, Сергеев 2021 йил февралида «Ақтўбе» билан эркин агент мақомида шартнома имзолаган. Унгача Игорь «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ҳужумчи ақтўбеликлар сафида Қозоғистон чемпионатининг 4 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол уришга эришди. Transfermarkt портали Сергеевнинг айни дамдаги нархи 1,5 миллион евро эканлигини кўрсатмоқда.

Киритилди: 08:32 10.04.2021. Ўқилди: 2914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!