Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шайхонтоҳур туманида қалбаки пул ишлаб чиқараётган хонадон фаолияти фош этилди

Шайхонтоҳур туманида қалбаки пул ишлаб чиқараётган хонадон фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва Ш.К.лар ўзларининг ёнидаги жами 27 дона қалбаки 50 минг сўмлик купюраларнинг 20 донасини фуқаро А.га 300 минг сўмга ўтказган вақтларида  ашёвий далил билан ушланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, тадбирда фуқаролар қалбаки пулларни шериги Е.Р.нинг хонадонида ясаганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 50 минг сўмлик қалбаки купюра, рангли принтер, ноутбук ва бошқа товарлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:17 27.01.2021. Ўқилди: 2761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!