Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 95 нафар россиялик ҳарбий асир Украина ҳудудидан қайтарилган, 95 нафар ҳарбий асир эса бунинг эвазига Украина Қуролли кучларига топширилган.
Ҳозирда Россиянинг барча ҳарбий хизматчилари Беларус ҳудудида жойлашган. Тез орада улар Россияга етказилади.
Украиналик ҳарбий асирлар Киевга етказилди.