Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шайх Ҳасан Ҳусайний: Коронавирусни мазах қилаётганларга мурожаат

Шайх Ҳасан Ҳусайний: Коронавирусни мазах қилаётганларга мурожаат

Коронавирус Аллоҳ томонидан келган бир мусибат. Энди биз уни масхара, кулги ва мазах  билан қарши оламизми? Ижтимоий тармоқларни очган вақтингизда коронавирусга аталган ҳазил-мазах, кулгуга кўзингиз тушади. 

Бўлди, етар энди, бас қилайлик. Рўй бераётган мусибатларни одатий ҳол деб, Аллоҳнинг азоби ва жазосидан қўрқмайдиган ва ибрат олмайдиганлардан ажабланаман. Бу ўринда мазах қилиш шайтоннинг бизга ҳукмрон бўлгани, қалбимиз қотиб кетганининг аломатидир. 

Аллоҳ таоло: “Бизларнинг балойимиз келганида тавба-тазарру қилсалар бўлмасмиди? Лекин уларнинг диллари қотиб қолиб, шайтон уларга ўзлари қилиб юрган ишларини чиройли кўрсатиб қўйгандир”, демаганми? Атрофимиздаги ҳодисаларни кўрмаяпмизми? Касал ва ўлганларнинг гувоҳи бўлмаяпмизми?

Нимани кутаяпмиз? Биз ибрат олиб Аллоҳга қайтишимиз учун осмондан бир офат тушиб ҳаммамизни ҳалок қилсинми, энди?

Мусулмон киши бало-кулфатларни қандай қарши олиши кераклигини биласизми? Тавба билан қаршилайди, Аллоҳга қайтиш билан қаршилайди, ўтиниб сўраш билан қаршилайди. Ўтиниб сўранг! 

Сиз эй ҳазил-мазах кулгили видеоларни тарқатадиган киши! Сизла ҳис-туйғу борми ўзи? Сизда қалб борми? Сизда қон борми? 

Дарслар тўхтатилди, чегаралар ёпилди, масжидлар қулфланди, жума ва жамоат намозлари бекор қилинди. Муаззин “намозни уйларингизда ўқинг”, деяпти. Умралар тўхтатилди, салкам бир ойдан бери ер юзидаги бирор кимса умра қилолгани йўқ. Ёки Аллоҳ бизнинг чиқишимизни истамай бизни ўз жойимизга михлаб қўйди. Бу бизнинг гуноҳларимиз сабаблими, ажабо! Ёхуд маъсиятни ошкора қилганимиз учун Аллоҳ биздан юз ўгирдими? 

Бу бир огоҳлантиришдир. Унда ҳеч қандай масхарага ўрин йўқ! Баъзи салафлар айтишган: “Инсонлар агар Аллоҳнинг буйруқларини поймол қиладиган бўлсалар, Аллоҳ учун арзимас бўлиб қоладилар”. 

Бандаларнинг ҳолига вой бўлсин! Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи келса масхара қиладиган бандаларнинг ҳолига вой бўлсин! Биз Аллоҳга қайтиб қадамимизни тўғри босишимиз учун келган касаллик бир огоҳлантирувчи эмасми?! Огоҳлантириш фақат пайғамбарга хос эмас, балки пайғамбар ўгитларини ўз ичига олган калимадир. Аллоҳ таоло айтади “Биз мўъжизаларимизни фақат бандаларимизни ҳалокатдан қўрқитиш учун юборамиз”. 

Агар бугун қўрқмасангиз, қачон қўрқасиз? 

Аллоҳга яхши гумон қилиш яхши, лекин яхши гумонда билан бирга озуқа ҳам бўлмоғи лозим. Сизнинг озуқангиз эса, тавба ва гўзал амалдир. Парвардигоро, биз ўз жонларимизга жабр қилдик, агар Ўзинг бизларни мағфират қилмасанг ва раҳм-шафқат қилмасанг, шубҳасиз зиён кўргувчилардан бўлурмиз.

Шайх Ҳасан Ҳусайний

Манба: azon.uz

 

Киритилди: 14:15 29.03.2020. Ўқилди: 2797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!