Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шахмат. Вакилларимиз индивидуал баҳсларда ҳам совриндор бўлди

Шахмат. Вакилларимиз индивидуал баҳсларда ҳам совриндор бўлди

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида чемпион бўлган вакилларимиз индивидуал баҳсларда ҳам совриндор бўлди.

Бироз аввал, шахмат бўйича Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медальларни қўлга киритган эди. Халқаро шахмат федерациясининг хабар беришича, Олимпиадада жамоавий баҳслардан ташқари индивидуал натижалар бўйича ҳам кураш кетади.

Ушбу индивидуал натижалар бўйича Жаҳонгир Воҳидов 4-доскада ўйнаган шахматчилар орасида олтин медални қўлга киритди.

Шахмат. Вакилларимиз индивидуал баҳсларда ҳам совриндор бўлди

Нодирбек Абдусатторов эса 1-доскадаги шахматчилар орасида кумуш медальни қўлга киритди. У ҳаттоки шахмат тожининг амалдаги соҳиби Магнус Карлсенни ҳам ортда қолдирди. 1-доскада олтин медаль ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга насиб қилди. Куни кеча Абдусатторовнинг ўзи айнан шу иштирокчини мағлубиятга учратган эди.

Шахмат. Вакилларимиз индивидуал баҳсларда ҳам совриндор бўлди

Нодирбек Якуббоев эса 2-доскадаги шахматчилар орасида броньза медали соҳиби бўлди.

Киритилди: 23:37 09.08.2022. Ўқилди: 4141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!