Охирги бир ойнинг ўзида вилоятда қўшимча 13 миллиард доллар инвестиция, 500 минг иш ўрни, бюджетга 3,5 триллион сўм тушум қилиш имкониятлари аниқланди.
Масалан, вилоятда тадбиркорлик қилишга иштиёқ кундан-кун ошаяпти. Пойтахтдаги корхоналар ҳам инфратузилма яқинлиги, ер, мулк солиғи, ишчи кучи арзонлиги учун Тошкент вилоятидан жой қидираяпти.
Шу боис, Тошкент, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари пойтахт туманлари билан ҳамоҳанг ривожланиши керак, деди Президент.
Мисол учун, Тошкент туманининг Қорасарой ва Хасанбой гузари маҳаллаларида 97 гектарда индустриал технопарк ташкил қилинади.
Бу жойда 350 миллион долларлик юқори қўшилган қийматли лойиҳаларни ташкил қилиш мумкин.
Бундан ташқари, тадбиркорлар жами 107 гектарда экопарк, аквапарк, савдо комплекси, меҳмонхона ва логистика марказларини барпо этмоқчи, яна 100 гектарда 35 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қуришга тайёр турибди.