Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши керак"

Шавкат Мирзиёев: "Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши керак"

Йиғилишда Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши кераклиги қайд этилди. Шунингдек, Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади. Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди. Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди. Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.

Киритилди: 16:20 15.10.2024. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!