Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.