Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев қандай муҳим ташаббусларни илгари сурди?  

Шавкат Мирзиёев қандай муҳим ташаббусларни илгари сурди?  

Президент ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенг доирадаги музокаралари давомидаги нутқида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

У жаҳон бозорида рақобат кескинлашиб, экологик ва демографик мувозанатсизлик юзага келаётгани, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчилик хавфи сақланиб қолаётганини қайд этди.

"Бугун хавфсизликни таъминлаш бўйича мувофиқлашган сиёсат юритиш, мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар шакллантириш муҳим", - деган Шавкат Мирзиёев.

Марказий Осиёдаги барқарорлик ва очиқлик кенг ҳамкорлик ҳамда муҳим минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар яратаётгани таъкидланди. "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўли қурилиши шундай муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, савдо алоқалари ва инвестиция оқимига кучли туртки беради.

Минтақавий хавфсизлик масаласига эътибор қаратар экан, Президент бу кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазиятга боғлиқ эканини қайд этди. Ушбу саммит доирасида «ШҲТ - Афғонистон» мулоқот гуруҳининг «йўл харитаси» қабул қилиниши, ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка фаол жалб этилиши муҳимлигини таъкидлади.

«Ақлли» қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни татбиқ этиш соҳасига доир концепция ишлаб чиқиш, ресурс тежайдиган ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш мақсадида ШҲТнинг «яшил белбоғи» дастурини қабул қилиш таклифи билдирилди.

Шавкат Мирзиёев халқларимизнинг тарихий-маданий мероси тарғиботини кучайтириш, туризм салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлар экан, ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яшил технологияларни жорий этиш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклифлар билдирди.

Киритилди: 16:29 14.06.2019. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!