Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Озодбекни ўзим тарбиялаганман"

Шавкат Мирзиёев: "Озодбекни ўзим тарбиялаганман"

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон маданият вазирига шундай таъриф берган.

«Озодбекни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман. Халқпарвар, миллатпарвар вазир бўлиб етишди. Очиғини тан олишимиз керак, олдинлари маданиятга жуда кам эътибор берганмиз. Энди иқтисодиёт билан баб-баравар маданиятни ҳам тиклаш фурсати етди.

Маданий муҳитда катта бўлган одамнинг турмуш тарзи ҳам маданиятли бўлади. Нега йирик корхоналарда чолғу ёки мақом ансамбллари ташкил этиш мумкин эмас? Нега олийгоҳларимизда танаффус пайти мусиқа қўйилмайди? Олдинлари чойхоналарга борсангиз Жўрахон Султонов ёки Маъмуржон Узоқовни тинглаб ўтириш мумкин эди. Афсуски, ҳозир бундай яхши анъаналар унутилиб кетди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мактаб шаҳодатномаларига чолғу асбоби бўйича баҳолашни ҳам киритишни таклиф қилди. Шу тариқа ўқувчи мактабни ўзи маъқул кўрган бирор чолғу турини мукаммал эгаллаган ҳолда битиради.

«Ёш йигит-қизларда суицид ҳолатларини кузатяпмиз, ахборот хуружлари ҳам етарлича. Бунга қарши туриш учун таълим-тарбия, муҳит яхши бўлиши керак. Ҳар бир мактабда ўзининг театри, ансамбли фаолият юриши зарур. Наманганда ҳар бир мактабга чолғу асбоблари олиб берилибди, эшитиб хурсанд бўлдим», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида Наманганда тажриба тариқасида вилоят ҳокимининг маданият бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши ва соҳани ривожлантириш учун салмоқли маблағ ажратилишини билдирди. Кейинчалик бу ташаббус бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши мумкин.

Киритилди: 15:22 30.06.2020. Ўқилди: 9632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!