Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: «Жамоат жойларидаги рекламалар маънавиятмизга ёт мазмун ва шаклларда акс эттирилмоқда»

Шавкат Мирзиёев: «Жамоат жойларидаги рекламалар маънавиятмизга ёт мазмун ва шаклларда акс эттирилмоқда»

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда ўзбек тилини жозибали ва қизиқарли тарзда тақдим этишда компьютер дастурларини, онлайн дарсликларни яратиш таклфини берди.

Айни пайтда аҳоли, айниқса, ёшларимиз турли маълумотларни асосан Интернет ва ижтимоий тармоқлардан олмоқда. Бинобарин, она тилимизни жозибали ва қизиқарли тарзда тақдим этиш, бунинг учун ўзбек тилининг компьютер дастурларини, онлайн дарсликлар, электрон луғатларни яратиш керак. Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб, ўзбек тилини кенг тарғиб этиш бўйича ишларимизни кучайтиришимиз лозим.

Давлат тили масаласи миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири бўлиши зарур. Ёш авлод қалбига она тилимизни болаликдан сингдириш мақсадида таълимнинг барча босқичларида ўзбек тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Токи, болаларимиз ўзбек тилида равон ўқийдиган, равон ёзадиган ва теран фикрлайдиган инсонлар бўлиб етишсин.

Жамиятимизда тил билан боғлиқ энг кўп муҳокама қилинаётган, ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган мавзу – бу жой номларини белгилаш масаласи, десак, хато бўлмайди.

Афсуски, жамоат жойларида, кўчаларда, бинолар пештоқида топонимик белгилар, турли лавҳа ва рекламалар кўпинча хорижий тилларда, маънавиятимизга ёт мазмун ва шаклларда акс эттирилмоқда. Бу давлат тили талабларига, миллий маданият ва қадриятларимизга беписандликдан, умумий саводхонлик даражаси эса тушиб кетаётганидан далолат беради.

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамаси Атамалар комиссияси билан биргаликда ушбу масалаларни кенг жамоатчилик иштирокида жиддий ўрганиб чиқиши ва тартибга солиши зарур.

Чунки ижтимоий объектларга ном бериш – бу шунчаки шахсий ёки хусусий иш эмас. Бу барчамизнинг ватанпарварлик ва маънавий савиямизни яққол кўрсатадиган ўзига хос мезондир. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Киритилди: 10:20 22.10.2019. Ўқилди: 1939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!