Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев институтни битиргач, қандай ишда ишлаган?

Шавкат Мирзиёев институтни битиргач, қандай ишда ишлаган?

Kaktakto Марказий Осиё президентлари ёшликда ким бўлгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда 7news ёзмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов

Буюк Аркадаг (Туркманистон президенти расман шундай аталади) 1957 йилда Ашхобод туманининг Бапарап қишлоғида туғилган.

1979 йилда Туркманистон давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетини тамомлаган. Кейин эса аспирантурада ўқиган. У тиббиёт фанлари доктори, ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлаш мутахассислиги бўйича профессор.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда стоматолог-врач сифатида бошлаган. 1980 йилдан 1982 йилгача Ашхобод тумани Эрриқалъа қишлоғидаги амбулаторияда стоматолог бўлиб ишлаган. 1982 йилдан 1985 йилгача Ашхобод туманининг бош стоматологи бўлиб ишлаган.

1985 йилдан 1987 йилгача Ашхобод тумани Кеши қишлоқ хўжалиги туман марказий касалхонасининг стоматология бўлими бошлиғи ва Ашхобод вилояти бош стоматологи сифатида фаолият юритган.

1990 1995 йй. Туркманистон давлат тиббиёт институти терапевтик стоматология кафедраси ассистенти, стоматология факультети декани, доцент.

1995 1997 йй. Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлигининг стоматология маркази директори.

1997 йилдан Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири.

2001 йилдан Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари.

2007 йил 11 февралда Туркманистоннинг иккинчи президенти этиб сайланган.

Сооронбай Жеенбеков

Қирғизистон президенти 1958 йилда Кара-Кулжа қишлоғида туғилган. 18 ёшидан бошлаб Ўш вилояти Ўзган туманидаги Ленин номли мактабда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

1983 йилда Совет совхозининг бош зоотехниги бўлган ва бу лавозимда беш йил ишлаган.

80 йилларнинг охирида Жеенбеков Компартия туман комитетига инструктор бўлиб ишга кирган. Икки йил ичида у инструктордан партком директори лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.

1993 йилда Сооронбай Шаприпович Ош вилоятидаги колхоз раиси этиб сайланган. 1995 йилда қирғиз парламенти биринчи чақириғи депутатига айланган.

1996 йилда у қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича комитет раиси этиб сайланган. Кейин Жеенбеков раҳбарлиги остидаги ишчи гуруҳ Қирғизистон Ер кодексини ишлаб чиққан.

2000 йил у парламентда вице-спикер, 2008 йилда Қирғизистон қишлоқ, сув ва ишлаб чиқарувчи саноат вазири бўлган. Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумдан кейин Жеенбеков истеъфога чиққан.

2010 йилги апрель инқилобидан кейин Жеенбеков губернатор вазифасини бажарувчи, кейин эса Ош вилояти губернатори бўлган.

2012 йил 16 августда Жеенбеков Ош вилояти ҳокимлигининг ваколатли вакили этиб тайинланган. У ерда уч йил ишлаган.

2015 йил Жеенбеков давлат кадрлар хизмати раҳбарига айланган. Бир йил ўтгач, президент администрацияси бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2016 йил бош вазир этиб тайинланган.

2017 йил Қирғизистон президенти этиб сайланган.

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти 1957 йил Жиззах вилоятида туғилган. Мактабни тамомлагач, Шавкат Миромонович Тошкентга келган ва Ирригация ва мелиорация институтига кирган.

Институтни битириб, Мирзиёев кафедрада кичик илмий ходим бўлган. Кейинчалик биринчи проректор лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.

1990 йил Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Советининг депутати этиб сайланган. 1994 йил янги парламент депутати бўлган.

1992 йил Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996 йил Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган. 1999 йилда унинг номзоди Жиззах вилоятидан парламент депутатлигига кўрсатилган. Мирзиёев мандатни 2004 йилгача сақлаган.

2002 йил Самарқанд вилояти ҳокими, 2003 йил декабрда эса бош вазир этиб тайинланган.

2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Президенти этиб сайланган.

Нурсултон Назарбоев

Сиёсий арбоб Нурсултон Назарбоев 1940 йилда туғилган. Болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир вақтларга тўғри келган. Барча қийинчиликларга қарамасдан бўлажак президент аъло баҳоларга ўқиган, унинг аттестатида бир донагина тўрт баҳо бор.

Етти йиллик таълимни тугатгач, Нурсултон Темиртовдаги янги металлургия комбинати қурилишига кетган. У ердан 1960 йил Днепрозержинскдаги 22-сонли касб-ҳунар билим юртига ўқишга юборилган. 1967 йил Қароғанд металлургия комбинати қошидаги техника университетини тамомлаган.

1965 йил Қароғанд металлургия комбинатига ишга келган ва 1969 йилгача диспетчер, газчи ва домен цехнинг катта газчиси лавозимларида ишлаган.

1969 йилдан Назарбоевнинг партиядаги фаолияти бошланган.

1973 1978 Қароғанд металлургия комбинати парткомининг котиби.

1978 1979 Қароғанд вилоят партияси котиби, иккинчи котиби.

1979 1984 Қозоғистон Компартияси марказий комитети котиби.

1984 1989 Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши раиси.

1989 1991 Қозоғистон Компартияси марказий комитети биринчи котиби.

1990 йил 14 июлдан 1991 йил 23 августгача КПСС Марказий Комитети Сиёсий бюроси аъзоси. КПСС Марказий назорат комиссиясининг аъзоси (1981-1986). КПСС Марказий Комитетининг аъзоси (1986-1991).

1989 йилдан 1992 йил январгача СССР халқ депутати.

1990 йил февралдан апрелгача Қозоғистон ССР Олий Кенгаши раиси.

1991 йил 1 декабрда 98,7% овоз билан мустақил Қозоғистон президенти этиб сайланган.

Эмомали Раҳмон

Эмомали Шарипович Раҳмонов 1952 йил 5 октябрда Тожикистон ССР Кўлоб вилояти Данғара қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.

1969 йил Калининободдаги 40-сонли касб-ҳунар билим юртини электр устаси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Техникумни битиргач, Қўрғон-Туба шаҳридаги ёғ заводда ишлашни бошлаган.

1971 йилдан 1974 йилгача Эмомали Раҳмон Тинч океани флотида хизмат қилган.

Демобилизациядан сўнг, Данғара тумани Ленин номидаги совхозда ишлаган.

1982 йил Тожикистон давлат университети иқтисод факультетида сиртқи таълимни тамомлаган.

1987 йилдан 1992 йилгача бўлажак президент Данғара тумани Ленин номидаги совхоз директори бўлган.

1990 йил Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Советининг XII чақириғида халқ депутати этиб сайланган.

1992 йил Кўлоб вилояти халқ депутатлари ижро комитетининг раиси этиб сайланган. Кейин эса Тожикистон Республикаси Олий Советининг раиси бўлган.

1994 йил 59% умумхалқ овоз билан Эмомали Раҳмон Тожикистон президенти этиб сайланган.

Киритилди: 11:16 14.03.2019. Ўқилди: 2521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!