Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Ҳозир кўпчилик дарсга бормай, пул бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?"

Шавкат Мирзиёев: "Ҳозир кўпчилик дарсга бормай, пул бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?"

Шавкат Мирзиёев йўлларда содир бўлган автофалокатлар ҳақида гапирди.

- Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур.

Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди, деди президент. - Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай, пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?

Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Киритилди: 16:58 26.01.2022. Ўқилди: 3311 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!