Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Агар Жиззах вилоятига сув тезроқ келса, болаларимиз соғлом туғилади"

Шавкат Мирзиёев: "Агар Жиззах вилоятига сув тезроқ келса, болаларимиз соғлом туғилади"

Шавкат Мирзиёев Зарафшон дарёсидан сув олиш лойиҳасининг аҳамияти ҳақида сўзлади.

- Агар Жиззах вилоятига сув тезроқ келса, болаларимиз соғлом туғилади. Мен ҳоким бўлганимда одамлар дод деб сув сўраб келарди. Арнасой билан Мирзачўлда, каналда сув бўлмасди. Ўша пайтда халқ билан очиқ учрашолмасдим. Қўлим боғланган эди. Агар аграр соҳасини ривожлантираман десанг, Япониянинг ускунасини олиб келаман десанг ҳам cув бўлмаса ҳаммаси бекор. Ўзим ҳам шу ерда яшаганман. Менинг ҳам уйимда сув ўчарди, босими паст эди. Агар халққа сув олиб келмасам, бу хиёнат бўлади. Зулфия опа (Исроилова) ёзган шеърдек "бу боғлар шундай боғ бўлади ҳали".

Номзоднинг дастурига кўра, вилоятда 875 километр ичимлик ва 96 километр оқова сув тармоқлари, 103 та иншоот барпо этилиб, бунга 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиздан 90 фоизга етказилади.

Шунингдек, Зарафшон дарёсидан сув олиш бўйича лойиҳа якунланиб, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳрида 700 минг аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Киритилди: 14:21 21.10.2021. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!