Бугун 14 ноябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "20 хонали уйнинг нима кераги бор? Бу нимаси ахир?"

Шавкат Мирзиёев: "20 хонали уйнинг нима кераги бор? Бу нимаси ахир?"

Бош прокурор лавозимидан озод қилинган Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев қатор «сирларни» ошкор қилди.

“Қайсидир вазир қанчадир миқдорда пул олибди деган гапни эшитиш менга жудаям ёқимсиз. Бу биз қутулишимиз лозим бўлган касаллик. Ўзи уйимизда ётоқхона ва ошхона, иккитагина хонага кирсак, нима кераги бор 20 хоналик уйни? Бу нимаси ахир?”, дея гапирган Президент.

Шунингдек, Мирзиёев прокуратура органларининг фаолиятида ўзгариш бўлиши мумкинлигини ҳам эслатган.

“Бунақа кетишда давом этадиган бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия вазирлигига бераман. Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман”, дея президентнинг сўзларини келтирмоқда “Халқ сўзи“ мухбири.

Киритилди: 14:08 21.06.2019. Ўқилди: 8401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!