Шанхайда Лин исмли шахс супермаркетда одамларга пичоқ билан ҳужум қилди ва 18 кишини жароҳатлади, уч кишини қутқариб бўлмади. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар бермоқда .
Воқеа душанба куни кечқурун юз берган. Полиция 37 ёшли ҳужумчини воқеа жойида қўлга олди.
Барча жабрланганлар шифохонага жўнатилди, аммо шифокорлар улардан уч нафарига ёрдам бера олмади.