Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк мағлубият аламини тотиб кўрди

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк мағлубият аламини тотиб кўрди

Мисрда ташкил этилган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов англиялик Жек Кеттерал билан беллашди.

Ушбу жанг оқшоми доирасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилди.

Мазкур жанг кечасида ҳамюртимизга англиялик Жек Кеттерал рақиб бўлди. Ушбу тўқнашув ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular камари учун ташкил этилди.

12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда афсуски Шаҳрам очколар эвазига (109-118, 108-119, 111-116) имкониятни бой берди. Жангнинг 1-раундида боксчимиз нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.

Бу боксчимиз учун проф рингдаги илк мағлубият бўлди. Шаҳрам бунгача ўтказилган 17 та жангнинг барчасида ғалабага эришганди.

Шу тариқа, Жек Кеттерал ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular камари соҳибига айланди.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!