Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелида юк машинаси пиёдани босиб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди

Сергелида юк машинаси пиёдани босиб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқаган видеоёзувлар бўйича расмий маълумот берди.

20 октябр ькуни тахминана соат 10.00 да Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчасида “MAN” русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли Алишер А. чорраҳада светофорнинг рухсат берувчи белгиси ёнганда ҳаракатни бошлаган. Шу онда ўнг томондан пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ниятида юриб келган. Ҳайдовчи транспорт воситасининг “кўр ҳудудида” бўлган пиёдани пайқамасдан уни уриб юборган. Натижада ҳозирги вақтда шахси аниқланаётган пиёда ЙТҲ оқибатида етган жароҳат сабабли ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Киритилди: 17:26 20.10.2020. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!