Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сербия Республикаси собиқ президенти Радован Караджич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Сербия Республикаси собиқ президенти Радован Караджич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Халқаро жиноят ишлари бўйича трибуналининг Апелляция палатаси Серб Боснияси ва Герцеговина Республикаси собиқ президенти Радован Караджични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Газета.ru .

Шу билан бирга, 2016 йилда БМТ трибунали Караджичга 1992 1995 йиллардаги уруш жиноятлари, хусусан, Сараевонинг қамал қилиниши ва Сребреницада содир этилган геноцид учун 40 йил жазо муддати тайинлаган эди. Бироқ, жазо жуда юмшоқ деб топилиб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси талаб қилинди.

Апелляция палатаси Радован Караджични умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди , дейди раислик қилувчи судья Ван Пруссе Йонсен.

2016 йилда Россия Ташқи ишлар вазирлиги трибунал қарорини собиқ Югославия учун ҳисоб-китоблар маскани деб атади ва Караджичнинг сўнгги ҳукмини жуда қаттиқ деб таърифлаган эди.

1992 1996 йилларда Сербия Республикаси Президенти бўлган Радован Караджич 2009 йил ёзида ҳибсга олиниб, Босния урушидаги ҳарбий жиноятлари учун Гаага трибунали олдида жавоб берган эди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 22:15 20.03.2019. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!