Бугун 14 ноябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Семизликка қарши курашишнинг оддий усули топилди

Семизликка қарши курашишнинг оддий усули топилди

АҚШнинг Бейлор тиббиёт коллежи олимлари клиник тадқиқотлар вақтида иштаҳаси деярли жуда заиф бўлган айрим беморларнинг FBN1 генида мутация борлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, бу гуруҳдаги одамларда оқсилнинг сезилмас қисми йўқ бўлиб, у танада аспрозин ҳосил бўлишига сабаб бўлади. 

Гормонни ўрганиш шуни кўрсатдики, бирикма гипоталамусдаги нейронлар билан ўзаро бирга фаолият юритади. Тадқиқотга кўра, аспрозин икки хил мия тўқималари – иштаҳани очувчи AgRP нейронлари ва иштаҳани бўғувчи POMC нейронларига турлича таъсир кўрсатади. Натижада гормон очлик ҳиссини кучайтиради ҳамда кўпроқ таом ейишга мажбур қилади.
 
Бундан ташқари, олимларнинг аниқлашича, ортиқча вазнли одамларнинг қонида аспрозин миқдори кўп экан. Тадқиқотчилар ушбу гормон фаолиятини тўлиқ нейтраллаштирадиган воситани ишлаб чиққани ҳамда илк клиник синовларни ўтказганини таъкидлашмоқда. 

Киритилди: 06:00 05.07.2019. Ўқилди: 2092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!