Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сайёрамизнинг энг барқарор музликларидан бири ҳам эрий бошлади

Сайёрамизнинг энг барқарор музликларидан бири ҳам эрий бошлади

Аляскадаги улкан Таку музликлари узоқ вақтдан бери тасодифлардан истисно ҳисобланади. Сайёрамизнинг кўпгина музликлари йилдан-йилга майдони ва қалинлиги пасайиб бораётганини кўрсатган бўлса-да, Таку ўз ҳолатини йўқотмаган эди. Аммо сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сайёра ҳароратининг кўтарилиши натижасида Таку ҳам эрий бошлади.

Таку Аляска штати чегарасида ва Британия Колумбиясининг Канада провинциясида жойлашган Жуно муз майдонининг бир қисмидир. Ушбу муз майдонлари 3900 квадрат километрни ташкил қилади. Таку эса 19 та йирик музликлардан бири бўлиб, майдони 1000 квадрат километрга тенг. Илмий маълумотларга кўра, сўнгги уч аср давомида Жуно музликлари майдони аста-секин камайиб бормоқда. Мисол учун, Такунинг ёнидаги улкан Менденҳолл музлиги майдони сўнгги ярим аср давомида 700 метр чуқурликка пасайди.

Америкадаги Николс коллежининг музликлар бўйича мутахассиси Маури Пельто бир неча йиллардан бери дунёдаги музликлар динамикасини, шу жумладан, Жуно музликлари майдонини ўрганмоқда.

Узунлиги 58 километр бўлган Таку ушбу ачинарли ҳолатдан истисно бўлган ягона музлик ҳисобланиб, сўнгги 50 йил давомида муз массасининг ижобий балансини кўрсатган. У мўтадил зонанинг энг қалин музликларидан бири ҳисобланади ва 1400 метр чуқурликка эга. Қиш фаслида Таку худди шу номдаги дарё билан бирлашади.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 2018 йил ёзи ҳал қилувчи йил бўлди, яъни бу вақт давомида Аляска яримороли соҳилларида рекорд даражадаги юқори ҳарорат кузатилди.

 

 

 

Киритилди: 19:50 16.11.2019. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!