Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Сайлов адолатли ўтди, ақлдан озманг": Икки мамлакат халқ артисти ҳақоратларга муносабат билдирди

"Сайлов адолатли ўтди, ақлдан озманг": Икки мамлакат халқ артисти ҳақоратларга муносабат билдирди

Украина ҳамда Россия халқ артисти, Молдова санъат устаси Николай Басков Александр Лукашенкони қўллаб-қувватловчи концертда қатнашганидан кейин Интернетда ўзига қарата айтилган ҳақоратларга кутилмаганда жавоб қайтарди.

Хонанда ўзининг Фейсбукдаги расмий аккаунтида одамларга мурожаат қилиб, бошқалардан фарқли фикрга эга бўлганларни камситиб, ҳақорат қилишни тўхтатишларини сўради.

"Мамлакатни ва президентни барқарор равишда қўллаб-қувватлаганини" маълум қилган Николайнинг айтишича, у ҳеч қандай нотўғри иш қилмаган.

Сайланган Белорусия раҳбаридан мамнунлигини қўшимча қилган Россиялик шоу-бизнес юлдузи сайлов ҳалол ўтганини, шу боис Александр Лукашенко қонуний президент эканлигини таъкидлади.

Хонанда, шунингдек, беларусларга "ўзларидан бошлашни" маслаҳат берди. Зеро, қалбларида тинчлик ва осойишталик бўлган инсонда, бошқаларни “лойга ботириш” истаги бўлмайди.

Басковнинг сўзларига кўра, ўз навбатида, мухолифат вакиллари бошқа одамларнинг асабларини беҳуда бузмаcлик учун ҳалол ва жиддий бўлишлари керак.

Киритилди: 21:23 19.09.2020. Ўқилди: 3904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!