Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Саводсиз ГАИ. Расмга олишга хаққинг йўқ" видеоси юзасидан маълумот

"Саводсиз ГАИ. Расмга олишга хаққинг йўқ" видеоси юзасидан маълумот

🌐 Ижтимоий тармоқда "Саводсиз ГАИ. Расмга олишга хаққинг йўқ" сарлавҳаси остида тарқалган видео (https://t.me/c/1497697231/3244) юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 10:30 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Хўжамуродов томонидан "Hyundai" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл чизиғининг талабига риоя қилмаганлиги боис тўхтатилган.

🔹Ходим ҳайдовчи С.Б.нинг эътирози бўлганлиги сабабли унга қоғоз шаклида маъмурий баённома расмийлаштирган. Ҳайдовчи баённома билан танишиб, суратга олмоқчи бўлганида ЙПХ ходими унга рухсат бермаган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Киритилди: 20:04 30.09.2021. Ўқилди: 5425 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!