Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саудияда эри томонидан зўравонликка учраган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Саудияда эри томонидан зўравонликка учраган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Кўп йиллик оилавий зўравонлик ва тазйиқлар аёлнинг соғлиғига ҳам, руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида узоқ йиллар давомида турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраган Р. Г. исмли Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жабрланган аёл Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ватанига қайтишга ёрдам сўраган. Унинг айтишича, кўп йиллик оилавий зўравонлик ва тазйиқлар соғлиғига ҳам, руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Элчихона ходимлари Саудий Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Р. Г. учун чиқиш визасини расмийлаштирди ва зарур ҳужжатларни тайёрлади. Аёлнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг сафарига алоҳида назорат ўрнатилди.

Натижада, Р. Г. Даммам–Шаржа–Тошкент йўналиши бўйича авиарейсда Ўзбекистонга қайтиб келди. Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни чет элда муаммоларга дуч келганида энг яқин дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилишга чақирмоқда.

Киритилди: 17:16 14.08.2025. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!