Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони олимпиячиларига қанчадан мукофот пули берилиши маълум бўлди

Саудия Арабистони олимпиячиларига қанчадан мукофот пули берилиши маълум бўлди

Осиё чемпионати (U23) ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоасини мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган Саудия Арабистони олимпиячилари Саудия Қироллиги томонидан мукофотланади. 

«Футболиум» каналининг ёзишича, Саудия Арабистони спорт вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Турки мамлакат олимпия жамоасининг ҳар бир футболчисини 53 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони – Ўзбекистон (1:0) учрашувидан кейин рақибларимиз бош мураббийи Саад Аш-Шеҳри Саудия Арабистони Олимпиада йўлланмасини  24 йилдан буён кутаётганлиги ҳақида гапирганди.

Киритилди: 20:21 23.01.2020. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!