Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саратовдаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Саратовдаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

16 январь куни «Нижний Новгород–Арзамас–Саранск–Исса–Пенза–Саратов» трассасида Саратов вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб, Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 3 нафари Саратов шаҳридаги вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

«ТАСС»нинг ёзичича, «ГАЗ» автомобили ва Hyundai минивени ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида жами тўрт киши ҳалок бўлган. «Волга» автомобилининг ичида фақатгина ҳайдовчининг ўзи бўлган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Минтақавий прокуратуранинг тасдиқлашича, минивен ичидагиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси бўлган. «Ўзбекистон фуқароси бўлган минивен ҳайдовчиси дастлабки маълумотларга кўра қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Ҳолат бўйича ИИВ текширув ишларини бошлаган ва прокуратура вазиятни назоратга олган», — дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон, Удмуртия, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Киритилди: 11:44 17.01.2020. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!