Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саратоннинг олдини олишнинг энг яхши усули

Саратоннинг олдини олишнинг энг яхши усули

Чекишдан воз кечиш саратон касаллигининг олдини олишнинг энг яхши усулидир. Тўғри овқатланиш ва ҳаракат ҳам жуда муҳимдир, дея таъкидлайди Гейделбергдаги Немис илмий-текшириш онкология маркази раҳбари, профессор Михаэл Бауманн РИА Новостига берган интервьюсида.

Онгли равишда овқатланиш ва етарли ҳаракат қилиш орқали саратон ривожланишига қарши курашиш мумкин. Эҳтиёткорлик чораларининг энг яхшиси чекмаслик! 30 % саратон кўринишлари бевосита чекиш билан боғлиқдир , дейди мутахассис.

Мэриленддаги Миллий саратон институти мутахассисларининг аниқлашича, чекишни ташлашга ҳеч қачон кеч эмас. Улар 6 йил давомида 70 ёшдан юқори 160 минг кишини кузатишди. Улар орасида кашандалар, чекишни ташлаганлар ва умуман чекмаганлар ҳам бор. Тадқиқот мобайнида ҳали у охирига етмасдан вафот этганларнинг 12,1 % чекмаганлар, 33,1 % кашандалардир. 30 ёшигача чекишни ташлаганлар орасида ўлим ҳолати 16,2 %га камайган бўлса, 60 ёшларида чекишни ташлаганлар орасида бу кўрсаткич 27,9 %ни ташкил этди. Шундай қилиб, ҳаттоки юқори ёшда ҳам чекишдан воз кечиш умрнинг узайишига ёрдам беради.

Manba: fitrat.uz

Киритилди: 22:31 07.02.2019. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!