Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандлик тадбиркор Умар билан боғлиқ жиноят иши апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Суд ҳукмида ўзгаришлар бор

Самарқандлик тадбиркор Умар билан боғлиқ жиноят иши апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Суд ҳукмида ўзгаришлар бор

Ўтган йили Самарқанд шаҳрида кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган «Умар» қурилиш компаниясига раҳбарлик қилган йирик тадбиркор Умар Ражабов билан бирга бир гуруҳ шахслар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Иш ҳужжатларига кўра, «Умар» компанияси томонидан қурилган уйлар Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида, ЮНЕСКО муҳофазасидаги ҳудудда жойлашгани туфайли бузилиши бошлангач, бу уйларга олдиндан буюртма берганлар пулларини қайтаришни талаб қила бошлаган. Умар Ражабов ва унинг ходимлари ана шундай шикоят хатлари асосида қўлга олинган ҳамда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг (судья Ж.Ғайбуллаев) 2020 йил 13 январдаги ҳукми билан судланувчиларга нисбатан тегишли жазо чоралари белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2020 йил 7 октябрдаги ажримига кўра, юқорида қайд қилинган ҳукмнинг Ражабов Олим Ҳотамович, Ражабов Руслан Олимович), Аблақулов Шавкат Аҳрорқулович, Адилов Мираълам Эркинович ва Файзиев Файзулло Ўлмасовичларга оид қисми ўзгартирилган.

Судланувчи О.Ражабов, Р.Ражабов, Ш.Аблақулов, М.Адилов ва Ф.Файзиевлардан солидар тартибда жабрланувчи О.Халилова фойдасига 216 миллион сўм;


- жабрланувчи М.Жалилова фойдасига 266 миллион 220 минг 920 сўм;

- жабрланувчи Д.Сафоева фойдасига 292 миллион 189 минг 360 сўм;

- жабрланувчи М.Хуррамова фойдасига 100 миллион 530 минг сўм;

- жабрланувчи М.Қурбонова фойдасига 1 миллиард 654 миллион 372 минг 860 сўм;

- жабрланувчи К.Ғаниев фойдасига 573 миллион 899 минг 853 сўм;

- жабрланувчи М.Собирова фойдасига 277 миллион 697 минг 250 сўм;

- жабрланувчи Э.Маҳмудова фойдасига 385 миллион 69 минг 545 сўм;

- жабрланувчи Г.Хўжаева фойдасига 365 миллион 760 минг 370 сўм;

- жабрланувчи Ф.Исомов фойдасига 247 миллион 205 минг 140 сўм ундирилиши белгиланган.

“Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni” МЧЖ номидаги 51 миллион сўмлик “Зил-133 ГЯ” русумли, 31,5 миллион сўмлик “ВАЗ-2104” русумли, 28,068 миллион сўмлик “Бульдозер Т-170” русумли;

-“Qurilish Mahsulot Trans Servis” МЧЖ номидаги 70 миллион 432 минг 256 сўмлик “Lacetti” русумли, 32,5 миллион сўмлик “ВАЗ-21041-30” русумли;

-“Xotam Stroy Invest” МЧЖ номидаги 60 миллион 179 минг 600 сўмлик “Spark” русумли;

-“Afrosiab Realty” МЧЖ номидаги 50,054 миллион сўмлик “Damas-2” русумли, 48 миллион сўмлик “ЗИЛ ММЗ-554” русумли, 36 миллион 41 минг 678 сўмлик “Spark” русумли транспорт воситалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришга ҳамда жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплашга қаратилган.


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 7 февралдаги жабрланувчи Д.Сафоева фойдасига 288 миллион 189 минг 360 сўм ва жабрланувчи Э.Маҳмудова фойдасига 385 миллион 69 минг 545 сўм ундириш ҳақидаги ажрими бекор қилинган.

Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри Бўстон маҳалласида “Afrasiab realty” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бўйича жабрланувчиларга келгусида моддий зарарларни ундириш борасида фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилган.

Суд ҳукми ва апелляция инстанциясининг ажрими билан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимларига ижро варақалари юборилиб, ижроси қонун ҳужжатларига асосан таъминланади.

И.ҲАМИДОВ,

жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси.

Киритилди: 16:46 23.10.2020. Ўқилди: 2848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!