Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандлик аёл ўзи ижарада турган уйни фоҳишахонага айлантирди

Самарқандлик аёл ўзи ижарада турган уйни фоҳишахонага айлантирди

Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи Сарвиноз исмли аёл уйида фоҳишахона ташкил қилганлиги тўғрисида шаҳар 3-сон ИИБ бошлиғи номига ариза тушди. Ҳолат юзасидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Тадбирга кўра, ИИБ томонидан йигит ва қиз ролига “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар жалб қилинди.

"Zarnews.uz"нинг ёзишича, ўзини Федя деб таништирган йигит Сарвинозга қўнғироқ қилиб: “Телефон рақамингизни танишимдан олдим. Майлими, уйингизда севган қизим билан бир соат дам олсам”, деди. Сарвиноз йўқ демади, йигитнинг илтимосини 100 минг сўмга баҳолади.

Воқеа жорий йилнинг 31 январь куни бўлиб ўтди. Келишилган тадбирга кўра, Федя ва Маҳлиё Кимёгарлар қўрғони, Нарпай кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирига келди. Эшикни очган Сарвиноз йигитдан 100 минг сўм пулни олиб, уларга бир хонани ажратиб берди. Ўзи эса меҳмонга келган дугонаси Ирода билан ошхонада бемалол суҳбатлашиб ўтирди. Уларнинг қизғин суҳбатини эшик қўнғироғи бўлиб қўйди. Эшикни очган Сарвиноз рўпарасида ИИБ ходимларини кўриб, ранги қув учди.

Ижара уйида фоҳишахона очган Сарвиноз устидан жиноий иш қўзғатилди. Аниқланишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, Нарпай кўчасидаги ушбу хонадонни яқинда ижарага олган ва осон пул топиш ниятида уйини фоҳишахонага айлантирган экан.

Судда гувоҳларнинг берган кўрсатмалари асосида Сарвинознинг айби ўз исботини топди. Суд ҳайъати унга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади.

Нодир Алиев,

Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчиси. 

Киритилди: 12:53 21.05.2019. Ўқилди: 2950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!