Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандлик аёл: «Ҳокимгаям, учта боламгаям ўт қўйиб ёқиб юбораман, бошқа чорам йўқ» (+ВИДЕО)

Самарқандлик аёл: «Ҳокимгаям, учта боламгаям ўт қўйиб ёқиб юбораман, бошқа чорам йўқ» (+ВИДЕО)

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласидаги Каттачопар кўчасидаги уйлар бузилишга тушган. Бундан эса аҳоли норози бўлмоқда, деб ёзади "everyday.uz".

“Ҳокимгаям, учта боламгаям ўт қўйиб ёқиб юбораман, бошқа чорам йўқ”, – дейди уйи “снос”га тушган фуқаролардан бири.

Маълум бўлишича, ўша кўчада яшовчи аҳоли уйларини ноқонуний қуриб олганликда айбланиб уйлари бузилиш арафасида. “Снос”га тушган уйларнинг баъзиларида кадастр ҳужжати қилинган, баъзиларида эса йўқ.

Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов “снос” масаласи бўйича аҳолига изоҳ берди.

“Агар ноқонуний қарор чиқариб берган бўлсам мен ҳам тайёрман жавоб беришга. Суд қарори билан хулоса қилинади.

Фуқароларга худди ўзларининг уйлари каби уй қуриб берилади, шундан сўнг бузилади”, – дейди ҳоким.

Киритилди: 15:09 15.11.2019. Ўқилди: 5578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!