Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Isuzu ёниб кетди

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Isuzu ёниб кетди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Nexia ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Isuzu ағдарилиб ёниб кетган.

Маълум қилинишича, бугун, 26 сентябрь куни соат 09:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р48А автомобиль йўлининг 27-километрида Nexia ва Isuzu юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Челак-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган сигирни уриб юбориб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, Nexia’да йўловчи сифатида кетаётган йўловчилар тан жароҳати олиб, Челак шаҳар шифохонасига мурожаат қилишган. Бундан ташқари, Isuzu машинаси йўл четига ағдарилган ва ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:50 26.09.2021. Ўқилди: 2150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!