Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда хусусий бандлик агентлиги фуқароларни каттагина пулга чув туширди

Самарқандда хусусий бандлик агентлиги фуқароларни каттагина пулга чув туширди

Самарқанд. 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро М.О., таниши О.З., билан бир гуруҳга бирлашиб, ижара олинган Самарқанд шаҳри Беруний кўчасидаги 32А уйда “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг офисини ташкил қилиб, ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларга Япония, Германия ва бошқа хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилишиб, 100 яқин фуқаролардан жами 786.948.000 сўм пулларни қўлга киритишган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори М.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жами 95 нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилган бўлиб, шулардан  84 нафар фуқаро сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган бўлса, қолган 11 нафар фуқароларимиз республикамизнинг турли вилоятларида яшаб келаётганлиги сабабли улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўзларининг яшаш ҳудуди бўйича ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки  тергов давомида жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган моддий зарарнинг 366 млн. сўм қопланган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Киритилди: 17:49 14.08.2020. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!