Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда “уддабурон” тадбиркорнинг фаолиятига чек қўйилди

Самарқандда “уддабурон” тадбиркорнинг фаолиятига чек қўйилди

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасига таяниб Халқ сўзи онлайн хабар берди.

Ўтказилаётган шундай назорат тадбирларида тегишли ҳужжатсиз фаолият юритаётган айрим фуқароларнинг ноқонуний фаолияти фош этилмоқда. Жумладан, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ташкил этилган назорат тадбирида фуқаро О.Д давлат рўйхатидан ўтмасдан чакана савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.

-Афсуски даромад олишга ақли етган, аммо фаолиятини қонунийлаштирмаган уддабурон тадбиркор лар ҳамон учраб турибди,-дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Салим Маматқулов.- Фуқарога фаолиятини қонунийлаштириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Унинг 9 турдаги, жами қиймати 72 290 000 сўмлик пишириқ ва ширинликлар учун мўлжалланган қутилари далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Киритилди: 11:35 19.02.2019. Ўқилди: 1330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!