Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда тоғалар ёш жиянини онасининг кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдирди

Самарқандда тоғалар ёш жиянини онасининг кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдирди

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида ўз жиянини уриб ўлдирган тоғаларнинг жинояти кўриб чиқилди.

"Дарё"нинг ёзишича, 2019 йилнинг 29 март куни соат тахминан 21:00 атрофида Зафар ва Ҳусан Ҳайитовлар Каттақўрғон тумани «Янгиобод» МФЙ «Кўмир» қишлоғида яшовчи синглиси Д.Ҳайитованинг 2005 йилда туғилган жияни Беҳруз Абдуҳакимовни тартибга чақириш мақсадида борган.

Зафар ва Ҳусан Ҳайитовлар вояга етмаган жияни Беҳруз Абдуҳакимовни онаси Д.Ҳайитова ва вояга етмаган синглиси Д.Абдуҳакимованинг кўз ўнгида оёғидан арқон билан шифтга осиб қўяди. Оёғидан осилган Беҳруз Абдуҳакимовни тоғалари ўта шафқатсизлик билан танасининг турли жойларига таёқ билан бир неча марта қасддан уриб тан жароҳати етказган. Д.Ҳайитова акаларига ўғлини урмаслигини илтимос қилишига қарамасдан улар уришда давом этган. Натижада Беҳруз оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

2019 йил 23 июнь куни марҳум Беҳруз Абдуҳакимовнинг отаси Ш.Турсунов ушбу жудоликка чидолмасдан ўз жонига қасд қилиб вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди судьяси Т.Алмаматовнинг «Дарё»га маълум қилишича, суд мажлисида судланувчиларнинг жиноий ҳаракати гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида ўз тасдиғини топди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Зафар ва Ҳусан Ҳайитовлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси Ғ.Негматовнинг маълум қилишича, Зафар ва Ҳусан Ҳайитовларнинг жиноят иши апелляция инстанцияси судлов ҳайъати орқали кўриб чиқилиб, дастлабки суд ҳукми ўз кучида қолдирилган.

Киритилди: 17:51 21.08.2019. Ўқилди: 5102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!