Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда қурилаётган бинонинг бетон плиталари қулаб тушди (фото)

Самарқандда қурилаётган бинонинг бетон плиталари қулаб тушди (фото)

10 июль куни соат тахминан 11:30 атрофида Самарқанд шаҳар Сўғдиёна масссиви Ал-Бухорий маҳалласида қурилаётган «Ёшлар меҳнат гузари» биносининг 3-қаватдаги бетон плиталари қулаб тушган. 3-қаватдаги плиталарнинг қулаши натижасида иккинчи ва бинонинг пастки (ертўла) қисмидаги плиталар ҳам ёрилиб қулаган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Нарпай кўчасида жойлашган 51-уйнинг олдида қурилаётган 3 қаватли бинонинг плитаси қулаш натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бино 5 қаватга мўлжалланган. Янги қурилаётган бинонинг 5 та бетон плитаси қулаб тушган бўлиб битта плитада ёриқлар пайдо бўлган.

«Тонг» уй-жой ширкати раиси Ҳусниддин Жумаевнинг таъкидлашича, ушбу бино чиқиндихона ўрнида қурилган.

Киритилди: 14:54 12.07.2019. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!