Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда Паркинсон касаллиги бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди

Самарқандда Паркинсон касаллиги бўлган беморларда ҳаёт сифатини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди

Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси мутахассислари Паркинсон касаллиги (ПК) ва иккиламчи паркинсонизмли беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот SF-36 ва EQ-5D сўровномаларидан фойдаланиб ўтказилди.

Сўровномани ўтказишда СамДТИ 1-клиникасидан 16 нафар танлаб олинди. Уларнинг 9 нафарида Паркинсон, 7 нафарида иккиламчи Паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган. Мазкур гуруҳларда неврологик ҳолат ва дори-дармонларнинг даволаш схемалари ўрганилди. Паркинсон касаллиги ва иккиламчи Паркинсонизм билан оғриган беморларнинг ўртача ёши 67,5±6,3 ва 62,3±13.05 йил бўлиб, Паркинсон касаллигининг Хен-Яру бўйича нисбатан оғирлик даражаси 2,07±0.85 ташкил этди. Касалликнинг давомийлиги ўртача 5,5±2,1 йил эди.

Тадқиқот натижасига кўра, Паркинсон касаллигида мотор (постурал беқарорлик, тинч ҳолатдаги қалтираш ва ригидлиги) ҳамда мотор бўлмаган симптомларнинг мавжудлиги беморларнинг ҳаёт сифатига жуда салбий таъсир кўрсатиши аниқланди. Иккиламчи паркинсонизмга эга беморларда эса мотор бўлмаган касалликларнинг намоён бўлиши (уйқу бузилиши ва вегетатив бузилишлар) камроқ даражада намоён бўлди.

Тадқиқот ўтказган экспертларнинг айтишича, Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш психологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, даволаш тавсияларини янада самарали режалаштириш ҳамда созлаш имконини беради, бу эса оқибатда бемор ва унинг оиласининг ҳаёт сифатининг яхшиланишига эришишга имкон яратади.

Киритилди: 19:12 23.02.2021. Ўқилди: 3588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!