Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда маст ҳолдаги икки киши сигарет ва нос бермаган ИИБ тезкор ходимини калтаклашди

Самарқандда маст ҳолдаги икки киши сигарет ва нос бермаган ИИБ тезкор ходимини калтаклашди

Воқеа Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида рўй берган.

“7news.uz”нинг ишончли вакили хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланувчилар Махмудов Шахруз Зафарович ва Эргашев Зафаржон Хамдулло ўғлига нисбатан 1-1404-1901/107-сонли жиноят иши очилган.

Ш.Махмудов ва З.Эргашев бир гуруҳ бўлиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Каттақўрғон тумани, “М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган намунали уйлар олдида Х.Ширинов(ИИБ тезкор ходими)ни уларга чекиш учун сигарет ва нос бермаганлигини баҳона қилиб уриб-дўппослаб, “енгил соғлиқни бузилишига сабаб бўлган тан жароҳати” етказишган.

Шу маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳаракати сабаб Х.Ширинов безориларонинг калтакларидан сақлаб қолинган.

Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Киритилди: 11:31 15.10.2019. Ўқилди: 2511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!