Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда мансабдор шахслар томонидан пуллар талон-тарож қилинган

Самарқандда мансабдор шахслар томонидан пуллар талон-тарож қилинган

“Автотранс-Ургут” ДУК фаолияти тўхтатилди. Унинг мансабдор шахслари йирик миқдордаги пулларни талон-торож қилган.

Жорий йилнинг март ойида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан “Автотранс-Ургут” ДУК мансабдор шахслари томонидан йўловчи ташишдан тушадиган нақд пул ва солиққа тўланиши лозим бўлган маблағларни талон-торож қилиб келаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур шахслар томонидан корхонада уюшган гуруҳ ташкил этилиб, улар аниқ режа асосида жиноий фаолият олиб борган.

Жумладан, мазкур жиноий гуруҳ томонидан давлатга тўланиши лозим бўлган кредит маблағлари ҳам ўзлаштирилган. Оқибатда сунъий равишда қарздорлик оширилиб, корхонанинг хўжалик-молиявий ҳолати қасддан “синдирилган”.

Ўтказилган мониторинг давомида аниқланишича, “Автотранс-Ургут” ДУК учун давлат томонидан 60 та автобус сотиб олиш ва корхона устав жамғармасини шакллантириш мақсадида жами 4,5 млрд. сўм маблағ ўтказиб берилган.

2021 йилнинг март-август ойларида жамият кассасига кирим қилинган нақд пуллар АТ “Ипотекабанк” Самарқанд филиалига топширмасдан келинган ва 1,5 млрд. сўм маблағ жиноий гуруҳ томонидан ўзлаштириб юборилган.

Бундан ташқари, ушбу гуруҳ томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмасдан, яширилган ҳолда солиқ ҳисоботлари туман давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган.

Шу билан бирга, жиноий гуруҳ корхонанинг юридик манзилини Ургут туманидан Самарқанд туманига кўчирган. Ўзлаштирилган пул маблағларини тўлашдан қочиш ва ДУКни ўзлаштириш мақсадида корхонани сунъий равишда инқироз ҳолатига келтиришган.

Ушбу масъуллар сунъий равишда банкрот ҳолатига олиб келинган корхонани очиқ аукцион савдосида бор-йўғи 1,7 млрд. сўмга баҳолатиб, ўзлари сотиб олишни режалаштирган.

Айни пайтда ушбу жиноий фаолият бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:30 22.05.2022. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!