Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда «Malibu» ва «Lasetti» солиқ қарздорлиги учун сотилди

Самарқандда «Malibu» ва «Lasetti» солиқ қарздорлиги учун сотилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ижро иш юритувидаги Самарқанд вилоят иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “OR GOLDEN OIL” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 миллиард 558 миллион 449 минг сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор “OR GOLDEN OIL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни қидириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан тегишли мутасадди ташкилотларга сўров хатлари юборилди.

Мутасадди идораларга юборилган сўров хатлари асосида олинган маълумотларга кўра, қарздорга тегишли бўлган 2014 йилда ишлаб чиқарилган “Мalibu” русумли ва 2011 йилда ишлаб чиқарилган “Lassetti” русумли автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланди.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаларга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисидаги карорига асосан автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан қидирув ишлари олиб бориш жараёнида “Мalibu” ва “Lassetti”русумли автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдончасига сақлаш учун топширилди.

  Хатланган автотранспорт воситаларини баҳолаш мақсадида мутахассис тайинланди ва “Elektron baholash” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “Мalibu” русумли автотранспорт воситаси 114 млн. 632 минг сўмга ҳамда 2011 йилда ишлаб чиқарилган “Lassetti” русумли автотранспорт воситаси 55 млн. 594 минг сўмга баҳоланди.

Баҳоланган автотранспорт воситаларини реализация қилиш мақсадида давлат ижрочисининг тегишли қарорига асосан “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.

Сотувдан тушган 170 млн. 226 минг сўм маблағ қарздор “OR GOLDEN OIL” масъулияти чекланган жамиятининг солиқ қарздорлигини қоплаш учун ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд шаҳар бўлими.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 22:31 15.06.2019. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!