Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган йигитлар ушбу қилмишига изоҳ берди (видео)

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган йигитлар ушбу қилмишига изоҳ берди (видео)

«Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, унга мушт туширган йигитлар ҳақида лавҳа эфирга узатилди, деб ёзади Repost.

Воқеа май ойида Самарқанддаги «Шодиёна» савдо марказида юз берган. Бироқ, айбланувчилар ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, ноябрь ойида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан уч нафар айбланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича улар уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Видео муаллифи Анвар Мардонов воқеа ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Ҳалима хола чеккароқ жойга борганида Раҳматжон унинг бошига челак кийдирди, Ширинбек унинг бошига мушт билан туширди. Мен эса бу воқеани қандай видеога олганимни ҳам тушунмай қолдим. Қилган ишимдан афсусдаман».

Киритилди: 11:56 13.11.2018. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!