Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда эркак одамлар олдида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда эркак одамлар олдида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда эркак савдо марказида одамлар кўз ўнгида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда STV хабар қилди.

Маълум бўлишича, Самарқандаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида иккита қотиллик содир этилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра 40 ёшлар атрофидаги эркак иккита фуқарога пичоқ билан ташланиб, уларни жароҳатлаган. Натижада жабрланувчилар кўп қон йўқотиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач уларни кузатган. Улар дўконга кирганда рашкчи эр уларни ҳамманинг кўз ўнггида пичоқлаб ташлаган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:14 22.11.2020. Ўқилди: 7909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!