Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

A A A
Самарқандда 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

Шу йилнинг 10 январь куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Булунғур туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирлари давомида 1981 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 25.000.000 сўмдан сотишини олдиндан келишиб режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинди.

Махсус харидор билан боғланган шахс 5 килограмм юкни тайёрлаб қўйганлигини маълум қилди. Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари, вилоят ИИБ ТВБСО ҳамда вилоят божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Сохибкор МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, вазни тахминан 5 кг“Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ долларига сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:51 24.01.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!