Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда 33 ёшли эркак аёл кишини уриб ўлдирди

Самарқандда 33 ёшли эркак аёл кишини уриб ўлдирди

Самарқанд. 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан биргаликда “Равот олчин” МФЙда жойлашган умумий овқатланиш жойида ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, таниши 34 ёшли Гулмира Т., билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уни шу атрофдаги боғнинг ичига олиб бориб, танасининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг Жахонбек Д., таниши Гулмира Т.,га тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида “тез ёрдам” хизматига мурожаат қилган. Бироқ, Гулмира Т., олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.   

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида марҳума Гулмира Т.,нинг эгнидаги кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Жахонгир Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Жахонгир Д., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:44 30.11.2020. Ўқилди: 9860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!