Ўзэнергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Норпай туманида жойлашган “Н. Д.” фермер хўжалиги сув чиқариш насосини ўзбошимчалик билан тақмоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 910 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.