Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган “Боқий шаҳар” мажмуаси атрофида 30дан ортиқ мамлакатнинг 70 нафар атлети Париж-2024 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш учун мусобақалашади

Жорий йилнинг 8-9-октябр кунлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри яна бир йирик спорт тадбирига мезбонлик қилади. Жумладан, 8-октябр куни Самарқандда барпо этилган муҳташам “Боқий шаҳар” мажмуаси атрофида, эшкак эшиш канали бўйида триатлон бўйича Осиё кубоги мусобақаси ўтказилади.

Шу муносабат билан, бугун пойтахтимиздаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси Бош котиби Елена Кун ҳамда терма жамоамизнинг етакчи аъзоси Александр Курашов, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

Surat muallifi — Umid Sapayev
Таъкидлаш керак, сўнгги вақтларда бир-биридан нуфузли халқаро мусобақаларга мезбонлик қилаётган Самарқанд шаҳри юртимизнинг ўзига хос спорт марказларидан бирига айланиб улгурди, десак муболаға бўлмайди. Триатлон бўйича Осиё кубоги баҳслари ҳам мазкур шаҳарда ўтказилиши Самарқанднинг туристик салоҳиятини очиб беришга хизмат қилади.

Матбуот анжуманида “Нега Осиё кубоги баҳсларини ўтказиш учун айнан Самарқанд шаҳри танланди?”, деган саволга эса Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун шундай жавоб берди:

- Халқаро талабларга жавоб берадиган эшкак эшиш каналида триатлоннинг очиқ ҳавзада сузиш мусобақаларини ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Қолаверса, ушбу спорт мажмуаси атрофидаги югуриш ва велоспорт мусобақаларини ўтказишга мос келадиган йўлаклар ҳам хорижлик меҳмонларни хушнуд этишига ишонаман. Мана шундай шароитларга эга мажмуадан фойдаланмаслик, спортга хиёнат ва Самарқандда ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилишига ишонаман.

Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

Surat muallifi — Umid Sapayev
Анжуманда сўз олган Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов ҳам сўнгги кунларда Самарқанд шаҳрида Осиё кубоги мусобақасини юқори савияда ташкил этиш йўлида астойдил тайёргарлик олиб борилаётгани, ташкилотчилик борасида муаммолар бўлмаслиги, шу билан бирга ҳаваскорлар ўртасида ташкил этиладиган мусобақа ҳам халқимизда катта қизиқиш уйғотаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Дарвоқе, бу йилги мусобақаларда қатнашиш истагини билдирган спортчилар ўтган йилгига қараганда 3 баравар кўпайганлиги Осиё кубогининг нуфузи тобора ортиб бораётганидан дарак беради.

Киритилди: 10:55 05.10.2022. Ўқилди: 1494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!