Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Салоҳ Африка терма жамоасида 50 ва ундан кўп гол урган 7-футболчига айланди

Салоҳ Африка терма жамоасида 50 ва ундан кўп гол урган 7-футболчига айланди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоаси сафидаги 50-голини урди.

30 ёшли футболчи мисрликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Африка Миллатлар кубоги саралаш баҳсида Малави терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Squawka маълумотларига кўра, Салоҳ Африка терма жамоаси сафида 50 ва ундан кўп гол урган еттинчи футболчига айланди.

Бунгача Годфрей Читалу (Замбия), Кинна Фири (Малави), Хоссам Ҳассан (Миср), Дидье Дрогба (Кот-д'Ивуар), Самуэль Это'О (Камерун) ва Асамоа Гьян (Гана) шундай натижага эришган эди.

Муҳаммад Салоҳнинг Миср терма жамоасидаги дебюти 2011 йилда бўлиб ўтган - ўша пайтда ҳужумчи 19 ёшда эди.

Киритилди: 12:33 25.03.2023. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!