Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Салкам 25 миллионлик қарз: МЧЖ банкрот деб топилди, ходимнинг маоши ундирилди

Салкам 25 миллионлик қарз: МЧЖ банкрот деб топилди, ходимнинг маоши ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарздор Берунийоролсувқурилиш МЧЖ дан ундирувчи Курбаниязов Бахтиёр Уразбаевич фойдасига 24.693.428 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар Берунийоролсувқурилиш МЧЖ Беруний туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан БАНКРОТ деб топилган.

Шунингдек, ижро харакатлари натижасида қарздор Берунийоролсувқурилиш МЧЖ дан ундирувчи Б.Курбаниязов фойдасига 24.693.428 сўм иш ҳақи пуллари тўлиғи билан ундирилиб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлароини ижро этиш тўғрисида ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амала ижро қилинди.

Киритилди: 11:34 04.05.2019. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!