Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Салкам 15 000 АҚШ долларини ўзлаштирган тошкентлик фирибгар аёл қўлга тушди

Салкам 15 000 АҚШ долларини ўзлаштирган тошкентлик фирибгар аёл қўлга тушди

2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил июль ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Авлиёота кўчасида яшовчи Г.А. исмли аёл Сарикул кўчасида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Почта кўчасида яшовчи Ж.Қ. ва унинг танишларини Корея давлатига ишга юборишда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан Ж.Қ.дан жами 14 900 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида Г.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:02 20.03.2019. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!