Бугун 12 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёеванинг қаерда таҳсил олгани ва меҳнат фаолияти ҳақидаги илк маълумотлар эълон қилинди

Саида Мирзиёеванинг қаерда таҳсил олгани ва меҳнат фаолияти ҳақидаги илк маълумотлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий веб-сайти ишга тушди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. Янги сайтда агентлик раҳбариятининг меҳнат фаолияти ҳақида маълумотлар ҳам эълон қилинган, дейди "everyday.uz". Эътиборингизга агентлик директорининг ўринбосари Саида Мирзиёеванинг биографиясини ҳавола этамиз. 

Мирзиёева Саида Шавкатовна 1984 йил 4 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.

2001-2006йй. – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган.

2006-2008йй. – Тошкент давлат юридик университети магистранти.

2008-2010йй. – М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистранти.

2010-2018йй. – илмий тадқиқот фаолияти билан машғул бўлган.

2018 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси.

2018 йилдан ҳозирга қадар М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Стратегик тадқиқотлар маркази илмий ходими.

2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Рус ва инглиз тилларини билади.

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Шунингдек, агентлик сайтида директор ўринбосари ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 15:00 – 17:00 да фуқароларни қабул қилиши ҳам маълум қилинган.

Киритилди: 07:15 09.07.2019. Ўқилди: 11156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!