Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашув ўтказди

Учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Мирзиёева банк кўмагида ирригация ва “яшил иқтисодиёт” йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларни алоҳида қайд этди. Шунингдек, “Women in Business” ва “Youth in Business” дастурлари орқали мамлакатдаги кўплаб аёллар ва ёшларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгараётганини қайд этди.

У Қорақалпоғистонда барқарор ривожланишга қаратилган ташаббусларни ҳам юксак баҳолаб, Марказий Осиёда ишонч ва ҳамкорлик муҳити мустаҳкамланаётганини алоҳида таъкидлади.

Бундай учрашувлар Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ишончли йўналишда кетаётганини кўрсатади. ЙТТБ билан ҳамкорлик иқтисодиётдан ташқари, жамиятдаги ижобий ўзгаришларга ҳам туртки бермоқда.

Киритилди: 22:13 14.10.2025. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!